Экспорт кенгайтириш
Ўзбекистон маҳсулотларини Афғонистон бозорига олиб чиқиш ва янги харидорлар топиш.
Лойиҳа
Мақсад — Қобул шаҳрида «ягона дарча» тамойили асосида ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш. Марказ экспорт-импорт, ҳамкор қидириш ва инвестиция жараёнларини соддалаштиради. Ўзбекистон ва Афғонистон компаниялари учун хавфсиз, тушунарли ва расмий муҳит яратилади.
Ўзбекистон маҳсулотларини Афғонистон бозорига олиб чиқиш ва янги харидорлар топиш.
Юридик ҳимоя, шартномалар ва кафолат механизмлари орқали ишончли алоқа.
Икки томонлама савдо ва сармоя лойиҳалари учун амалий майдонча.
Йўналишлар
Қобулдаги марказ асосий бизнес йўналишларини бир жойда бирлаштиради — тадбиркор ҳар бир масала учун алоҳида идора қидирмайди.

Афғонистон бозорида ишончли бизнес ҳамкорлар, харидорлар, етказиб берувчилар, дистрибьюторлар ва инвесторларни аниқлаш, уларни дастлабки саралаш ҳамда улар билан мақсадли B2B учрашувларини ташкил этиш. Хизмат мижознинг бизнес эҳтиёжларини олдиндан ўрганиш, мос контрагентларни танлаш, учрашувлар дастурини шакллантириш, музокаралар давомида ташкилий қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий натижага йўналтирилган ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишни қамраб олади.
Батафсил кўриш →
Кундалик бухгалтерия ҳисобини юритиш, солиқларни ҳисоблаш ва белгиланган муддатларда ҳисоботларни тайёрлаш. Молиявий ва бухгалтерия ҳужжатларини маҳаллий қонунчилик ҳамда амалдаги талабларга мувофиқ расмийлаштириш. Солиқ мажбуриятларини доимий назорат қилиш, молиявий хатарларни камайтириш ва корхонани ташқи аудит ҳамда солиқ текширувларига тайёрлаш.
Батафсил кўриш →
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида хизмат сафари, бизнес ташрифи ёки иш фаолияти билан боғлиқ саёҳатларни режалаштираётган тадбиркорлар, компания ходимлари ва делегациялар учун виза ва миграция масалалари бўйича комплекс ташкилий ва маслаҳат кўмаги. Хизматнинг асосий мақсади — зарур ҳужжатларни тўғри ва тўлиқ тайёрлаш, расмийлаштириш жараёнини тизимли кузатиб бориш ва саёҳат олдидан мижозга аниқ амалий йўриқнома тақдим этиш.
Батафсил кўриш →
Бозор ҳажми, талаб динамикаси, нарх шаклланиши ва рақобат муҳитини комплекс таҳлил қилиш. Мақсадли истеъмолчи сегментларини аниқлаш, харидор профили ва бозордаги асосий талаб омилларини баҳолаш. Рақобатчиларнинг бозордаги позицияси, маҳсулот таклифи, нарх сиёсати, сотув каналлари ва устунликларини ўрганиш орқали компания учун самарали бозорга кириш моделини ишлаб чиқиш.
Батафсил кўриш →
Қобул шаҳрида фаолият бошлаётган ёки вақтинча иш юритаётган компаниялар учун тўлиқ жиҳозланган иш жойлари, музокара хоналари, юридик манзил ва зарур офис инфратузилмасини тақдим этиш. Хизматлар қисқа муддатли ташрифлардан тортиб, доимий фаолият юритишгача бўлган эҳтиёжларни қамраб олади. Компанияларга алоҳида офис ташкил этиш учун катта бошланғич харажатларсиз, тез ва расмий тарзда Қобулда иш бошлаш имконини беради.
Батафсил кўриш →
Ўзбек, дари, пашту, рус ва инглиз тилларида профессионал оғзаки ва ёзма таржима хизматларини кўрсатиш. Тижорат учрашувлари, музокаралар, расмий ташрифлар, шартномалар ва бошқа бизнес жараёнларида тил тўсиқларини бартараф этиш, мулоқотнинг аниқлигини ва маълумот мазмунининг тўғри етказилишини таъминлаш. Расмий, ҳуқуқий, молиявий ва тижорат ҳужжатларини соҳавий терминологияни инобатга олган ҳолда таржима қилиш, шунингдек халқаро ҳамкорлар билан мулоқотда профессионал лингвистик ҳамроҳликни таъминлаш.
Батафсил кўриш →Пакетлар
Компания эҳтиёжига қараб ойлик пакет ёки лойиҳа асосидаги хизмат. Барча тарифлар мурожаатдан сўнг аниқлаштирилади.
Таржимонлик
Оғзаки таржима, учрашув ва музокаралар.
Трансфер
Аэропорт ва шаҳар бўйлаб йўналтирилган трансфер.
Виза ёрдами
Ҳужжатлар тўплами ва жараён кузатуви.
Музокара хонаси
Жиҳозланган хона, чай ва техник кўмак.
Юридик таржима
Шартнома ва расмий ҳужжатлар таржимаси.
Анбор / кўргазма
Қисқа муддатли сақлаш ва стенд ташкил этиш.
Маркетинг тадқиқоти
Бозор, нарх ва сегмент таҳлили бўйича ҳисобот.
Кўргазма майдони
Кўргазма ва намойиш учун майдон ижараси.
Конференц-зал
Тадбир ва форумлар учун жиҳозланган зал.
Анбор сақлаш
Паллет асосида юк сақлаш ва кузатув.
Тўлов қандай амалга оширилади?
Тўлов шартлари мурожаатдан сўнг келишилади — ойлик пакет ёки лойиҳа асосида. Банк ўтказмаси ва бошқа расмий усуллар қўлланилади.
Пакетни ўзгартириш мумкинми?
Ҳа. Бизнес эҳтиёжи ўзгарганда пакетни ошириш, камайтириш ёки бошқа тарифга ўтиш мумкин.
Пакетга нималар киради?
Ҳар бир тарифда аниқ хизматлар рўйхати кўрсатилган. Қўшимча хизматлар мурожаатдан сўнг уланади.
Индивидуал хизматлар борми?
Ҳа. Лойиҳангизга мос махсус пакет ва қўшимча хизматларни жамоа билан бирга шакллантириш мумкин.
Мақсадли гуруҳ
Марказ икки мамлакат ишбилармонлари учун очиқ. Қуйидаги соҳаларда алоҳида тайёргарлик мавжуд.
Олди-сотди, дилерлик ва чакана тармоқлар.
Озиқ-овқат, мева-сабзавот ва қайта ишлаш.
Газлама, тайёр кийим ва уй-рўзғор маҳсулотлари.
Семент, металл, керамика ва жиҳозлар.
Дори воситалари ва тиббий буюмлар.
Юк ташиш, транзит ва омбор хизматлари.
Кадрлар, рақамли ечимлар ва хизмат экспорти.
Кимлар учун
Ҳамкорлик
Ўзбекистон ва минтақадаги ишончли ҳамкорлар — биргеликда савдо ва инвестиция лойиҳаларини ривожлантирамиз.
Мурожаат қолдиринг — жамоа лойиҳангизга мос ечимни таклиф қилади.
Биз билан боғланинг