OXUS Trade & Investment Hub

ТОШКЕНТДА ОФИС ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ХИЗМАТЛАРИ

Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштираётган афғонистонлик тадбиркорлар, инвесторлар ва компаниялар учун Тошкент шаҳрида тайёр иш жойи, расмий бизнес манзили, учрашув ва музокаралар учун инфратузилма ҳамда маҳаллий бизнес муҳитига мослашиш бўйича амалий кўмак тақдим этиш. Хизматнинг асосий мақсади — компанияларга Ўзбекистонда ортиқча бошланғич харажатларсиз тез ва ишончли иш бошлаш, маҳаллий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ва бозорга кириш жараёнини соддалаштириш имконини бериш.

Хизмат таркибига нималар киради

01

Тошкентда тайёр иш жойи

Кундалик фаолият учун зарур мебель, интернет, оргтехника ва асосий офис инфратузилмаси билан таъминланган иш жойларидан фойдаланиш.

02

Юридик ва расмий бизнес манзили

Компания, филиал ёки ваколатхона учун расмий манзилдан фойдаланиш, ишбилармонлик ёзишмалари ва ҳужжатларни қабул қилиш имконияти.

03

Учрашув ва музокаралар инфратузилмаси

Ҳамкорлар, инвесторлар, мижозлар ва давлат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган музокара хоналари ва бизнес майдончалари.

04

Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни бошлаш учун амалий кўмак

Маҳаллий бизнес муҳити, бозор талаблари, ҳамкорлар, дистрибьюторлар ва тегишли ташкилотлар билан ишлаш бўйича ташкилий ва маслаҳат кўмаги.

05

Маҳаллий бизнес алоқаларини йўлга қўйиш

Потенциал харидорлар, етказиб берувчилар, инвестиция ҳамкорлари ва бошқа манфаатдор томонлар билан B2B учрашувларини ташкил этишда кўмаклашиш.

Афзалликлари

Ўзбекистонда ишончли корпоратив мавқе

Тошкентда расмий манзил ва тайёр офис инфратузилмаси орқали компаниянинг маҳаллий бозорда ишончли корпоратив мавқеини шакллантириш.

Тез ва кам харажатлар билан иш бошлаш

Алоҳида офис қидириш, таъмирлаш ва жиҳозлашга катта маблағ сарфламасдан, тайёр инфратузилма асосида фаолиятни қисқа муддатда йўлга қўйиш.

Маҳаллий алоқалар ва бозорга тез кириш

Маҳаллий бизнес муҳити, компаниялар ва ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар орқали Ўзбекистон бозорига кириш жараёнини тезлаштириш.

Бизнес жараёнларини марказлаштириш

Иш жойи, учрашувлар, расмий манзил ва бозорга кириш бўйича кўмакни ягона хизмат форматида олиш орқали ташкилий жараёнларни соддалаштириш.

Кимлар учун

Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштираётган афғонистонлик тадбиркорлар, инвесторлар, экспортчилар, импортчилар, савдо компаниялари ва ваколатхоналар учун мўлжалланган. Айниқса, Тошкентда доимий офис очишдан олдин бозорни ўрганиш, маҳаллий ҳамкорлар топиш, учрашувлар ўтказиш ёки Ўзбекистонда расмий бизнес фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираётган компаниялар учун қулай ечим ҳисобланади.

Биз афғонистонлик тадбиркорларга Тошкентда иш бошлаш, маҳаллий алоқаларни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилиш учун тайёр бизнес инфратузилмаси ва амалий қўллаб-қувватлашни тақдим этамиз.

Ушбу хизмат бўйича мурожаат қилиш

Бошқа хизматларимиз

ТРАНСПОРТ ВА БИЗНЕС-ТРАНСФЕР ХИЗМАТЛАРИ

ТРАНСПОРТ ВА БИЗНЕС-ТРАНСФЕР ХИЗМАТЛАРИ

Қобул шаҳрига келаётган делегациялар, инвесторлар ва бизнес меҳмонлар учун аэропортдан кутиб олиш, шаҳар бўйлаб йўналтирилган транспорт, бизнес учрашувларга кузатиш ва олдиндан келишилган жадвал асосида комплекс трансфер хизматларини ташкил этиш. Хизматнинг асосий мақсади — меҳмонларнинг вақтдан самарали фойдаланиши, ҳаракатланиш жараёнининг хавфсиз ва режали ташкил этилиши ҳамда хизмат сафари давомида транспорт билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ягона тартибда мувофиқлаштириш.

ТАРЖИМОНЛИК ВА ЛИНГВИСТИК ҲАМРОҲЛИК ХИЗМАТЛАРИ

ТАРЖИМОНЛИК ВА ЛИНГВИСТИК ҲАМРОҲЛИК ХИЗМАТЛАРИ

Ўзбек, дари, пашту, рус ва инглиз тилларида профессионал оғзаки ва ёзма таржима хизматларини кўрсатиш. Тижорат учрашувлари, музокаралар, расмий ташрифлар, шартномалар ва бошқа бизнес жараёнларида тил тўсиқларини бартараф этиш, мулоқотнинг аниқлигини ва маълумот мазмунининг тўғри етказилишини таъминлаш. Расмий, ҳуқуқий, молиявий ва тижорат ҳужжатларини соҳавий терминологияни инобатга олган ҳолда таржима қилиш, шунингдек халқаро ҳамкорлар билан мулоқотда профессионал лингвистик ҳамроҳликни таъминлаш.

B2B УЧРАШУВЛАР ВА БИЗНЕС АЛОҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

B2B УЧРАШУВЛАР ВА БИЗНЕС АЛОҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Афғонистон бозорида ишончли бизнес ҳамкорлар, харидорлар, етказиб берувчилар, дистрибьюторлар ва инвесторларни аниқлаш, уларни дастлабки саралаш ҳамда улар билан мақсадли B2B учрашувларини ташкил этиш. Хизмат мижознинг бизнес эҳтиёжларини олдиндан ўрганиш, мос контрагентларни танлаш, учрашувлар дастурини шакллантириш, музокаралар давомида ташкилий қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий натижага йўналтирилган ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишни қамраб олади.